Ширинликлар – депрессияга шифо. Лекин у узоққа чўзилмайди. Уч қошиқ шакар қўшилган бир стакан сув, ҳақиқатан ҳам антидепрессион таъсир кўрсатиши мумкин, лекин қисқагина вақтга холос – бу бахт ярим соатдан кўп чўзилмайди. Бу, шакар организм хазинасидаги мия бардамлигини таъминловчи, В1 витаминини камайтириши билан боғлиқ. Бу витамин қанчалик кам бўлса, уйқусираш, депрессия, тез чарчаш, мушакларнинг бўшаш эҳтимоли юқори бўлади.
3 - 20 ёшдагилар 75%
20 - 40 ёшдагилар 58%
40 - 80 ёшдагилар 20%
Америкада ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, мунтазам равишда шоколад танаввул қилиб турадиган инсонлар одатда озғинроқ бўлар эканлар. Тадқиқотчилар 1000га яқин одамнинг нималар ейишлари, кунига истеъмол қилган калориялари ва семизлик индексини текшириб чиқишган. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳафтасига бир неча бор шоколад еб юрадиган инсонлар уни жуда кам истеъмол қиладиган инсонларга қараганда озғинроқ эканлар.
Изланишлар натижасида маълум бўлишича қора шоколад кўриш қобилиятини оширади.